РИШТОНДА ИПАК ҚУРТИ БОҚИШГА КИРИШИЛДИ
2021-04-26 16:40:24 667
Пиллачилик мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири, қолаверса, енгил саноатнинг муҳим хомашёси ҳисобланади. Шу боис ҳам юртимизда пиллачиликни ривожлантириш, сифатли пилла етиштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Ипак қурти боқиш, пиллачилик соҳасида ўзига хос тажриба мактаби шаклланган Риштон туманида жорий йилда 1 839 қути ипак қурти парваришланиб, 104 тонна пилла хомашёси етиштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Тумандаги 9 та марказлашган инкубатория танлаб олиниб, уруғлар қўйилган эди. Парваришга тайёр бўлган ана шу уруғлар бугун С. Ражабов ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликлари пиллакорларга етказиб берилди. Яъни пилла етиштирувчиларгага ипак қурти тарқатилди.
Умуман, туманда пилла етиштириш бўйича белгиланган барча ишлар режа асосида олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар ипак қурти боқувчилари билан келишувлар тузилди. Улар томонидан сўкчаклар тайёрланиб, ипак қурти парвариши бўйича барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш чоралари кўрилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi