РИШТОНДА ИПАК ҚУРТИ БОҚИШГА КИРИШИЛДИ

×

 2021-04-26 16:40:24    588

PDF юклаш
Чоп этиш


Пиллачилик мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири, қолаверса, енгил саноатнинг муҳим хомашёси ҳисобланади. Шу боис ҳам юртимизда пиллачиликни ривожлантириш, сифатли пилла етиштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

 

Ипак қурти боқиш, пиллачилик соҳасида ўзига хос тажриба мактаби шаклланган Риштон туманида жорий йилда 1 839  қути ипак қурти парваришланиб, 104 тонна пилла хомашёси етиштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

Тумандаги 9 та марказлашган инкубатория танлаб олиниб, уруғлар қўйилган эди. Парваришга тайёр бўлган ана шу уруғлар бугун С. Ражабов ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликлари пиллакорларга етказиб берилди. Яъни пилла етиштирувчиларгага ипак қурти тарқатилди.

 

Умуман, туманда пилла етиштириш бўйича белгиланган барча ишлар режа асосида олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар ипак қурти боқувчилари билан келишувлар тузилди. Улар томонидан сўкчаклар тайёрланиб, ипак қурти парвариши бўйича барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш чоралари кўрилди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб