Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 15 апрель (инфографика)
2020-04-15 06:28:47 789
Бугун, 15 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 32-куни.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 14 апрель соат 23:00 ҳолатига, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 1165 нафарга етди: 99 нафар бемор соғайиб кетган, 4 нафари вафот этган.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланганидан бери энг кўп юқтириш ҳолати 14 апрелда қайд этилди — 167 нафар.
«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (603,5 минг), Испания (172,5 минг), Италия (162,4 минг), Франция (136,7 минг), Германия (131,2 минг) ва Буюк Британия (93,8 минг).
АҚШда коронавирус билан касалланиш бўйича кўрсаткич Испания, Италия, Франция ва Германиянинг умумий кўрсаткичига деярли тенглашди.
14 апрелнинг сўнгги соатларида (бизнинг вақт билан) дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1.983.012 нафарга етди, шундан 125.121 нафари вафот этган, 466.373 нафар бемор соғайиб кетган.
Дунёнинг 185 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.
Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi