Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 15 апрель (инфографика)

 2020-04-15 06:28:47    703

PDF юклаш
Чоп этиш



Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 15 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 15 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 32-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 14 апрель соат 23:00 ҳолатига, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 1165 нафарга етди: 99 нафар бемор соғайиб кетган, 4 нафари вафот этган.

Ўзбекистонда коронавирус аниқланганидан бери энг кўп юқтириш ҳолати 14 апрелда қайд этилди — 167 нафар.

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (603,5 минг), Испания (172,5 минг), Италия (162,4 минг), Франция (136,7 минг), Германия (131,2 минг) ва Буюк Британия (93,8 минг).

АҚШда коронавирус билан касалланиш бўйича кўрсаткич Испания, Италия, Франция ва Германиянинг умумий кўрсаткичига деярли тенглашди.

14 апрелнинг сўнгги соатларида (бизнинг вақт билан) дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1.983.012 нафарга етди, шундан 125.121 нафари вафот этган, 466.373 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 185 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.


Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб