ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2020-03-19 05:50:57    1073

PDF yuklash
Chop etish


Янгиланиш ва яшариш байрами арафасида туманимизда истиқомат қилаётган 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига эҳтиром кўрсатилди.

Айни кунларда туманимизда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – Аҳмаджон Тожибоев, Абдулҳай Азизов ва Мирзааҳмад Сулаймоновлар сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда. 

Туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари умумхалқ байрами арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, уларнинг хонадонларида ободонлаштириш ишларини олиб боришди ва  кўчатлар экишди.

Нуроний-фахрийларимиз кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдиришди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab