Риштон туманининг хизматлар соҳаси рақамларда

 2024-04-25 08:42:38    66

PDF юклаш
Чоп этиш


2024 йил январ-март ойлари ҳолатига Риштон туманида хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган 1173 та корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 225,0 млрд. сўм миқдорида қайд этилди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 112,3 %ни ташкил этди. Шундан иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлил қилинганда молия хизматлари 38,5 млрд. сум, савдо хизматлари 63,3 млрд. сум, алова ва ахборотлаштириш хизматлари 17,8 млрд. сўм, траспорт хизматлари 43,7 млрд. сўм, таълим хизматлари 3,5 млрд. сўм, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 4,7 млрд. сўм, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 2,3 млрд. сўм, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматларда 19,8 млрд. сўм,  ижара хизматларида 13,2 млрд. сўм, компьютер ва маиший товарларни таъмирлашда 4,8 млрд. сўм миқдорида қайд этилди. Шунингдек, аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1млн. 034,8 минг сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг январ  ойига нисбатан ўсиш суръати 109,8 %ни ташкил этди. Кичик  тадбиркорлик субъектлари  томонидан кўрсатилган хизматлар   ҳажми 163,3 млрд. сўм миқдорида қайд этилганлигини кўриш мумкин.

Ўктамжон Тешабоев

Риштон тумани статистика бўлими бошлиғи.

 



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб