Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2024-04-24 14:08:54    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги 67-сессияси бўлиб ўтди.Унда тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.Сессия ишига туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Баҳодир Холиқов раислик қилди ва олиб борди.Сессия кун тартибига  қўйидаги масалалар қўйилди:1-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси ҳамда тумандаги ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар томонидан 2024 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Д. Хусанов  ахбороти.2-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.19 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102 сонли қарори талабларига асосан, 2024 йилни 1-чорак якуни бўйича  туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари.3-масала: 2024 йилни 1-чораги давомида туманда хуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг профилактикаси ва жиноятчиликка  қарши кўрашиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи Ш. Мавлоновнинг ҳисоботи4-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январь кунги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-39-сонли қарорини тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустафақулов ҳисоботи.5-масала: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2024 йил 30 январдаги “Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида” ги КҚ-666-IV сонли қарорини тумандаги  ижроси юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И. Джўраев Ахбороти.6-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5-январдаги “Қўйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5-сонли Қарор талаблари асосида худудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилган туманда вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари  тўғрисида Риштон тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори Т.Қосимов Ахбороти.7-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармонини тумандаги ижроси юзасидан Фарғона вилояти Давлат кадастрлари агентлиги Риштон тумани бўлими бошлиғи Р.Рустамов Ахбороти   8-масала: Риштон туманлараро Иқтисодий судининг 10.01.2024-йил кунги Ҳал қилув қарорларига асосан, “Иномжон-Элержон”, “Ғалла пайкали”, “  “Турсунали хожи ота ерлари”  ва “Ахлиёр шукур ери”  фермер хўжаликлари умумий таомилда банкрот деб эътироф этилиб, фаолиятига тугатиш жорий қилинганлиги сабабли уларни ер ижара шартномасини бекор қилиш ва ижарага берилган ер майдонларини туман захирасига қайтариш бўйича туман ҳокимини ўринбосари Н.Маҳмудов Ахбороти9-масала:  Туман захирасига қайтарилган 30q, 31, 32q, 33q, 34, 35q, 45- контурлардаги жами 47.25 гектар (шундан 43.38 гектар боғзор, 2.21 гектар ариқ-зовур 1.19 гектар йўл, 0.47   бошқа) ер майдонларини боғдорчилик йўналишида фойдаланиш  учун ауксион савдоларига чиқариш бўйича туман хокимининг ўринбосари Н.Махмудов АхборотиУшбу сессия кундалигига киритилган масалалар юзасидан мутасаддилар ахбороти ва ҳисоботи эшитилди ва депутатлар томонидан муҳокама этилди.Музокара ва мунозараларга бой тарзда ўтган сессия якунида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб