Президент топшириғи – амалда: Ёшларга деҳқончилик қилиш учун унумдор ер майдонлари ажратиб берилмоқда

×

 2024-04-13 15:22:04    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ёшлар билан ишлашда янги тизим яратилган бўлиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ҳамда доимий даромад манбаини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам бу борада муҳим омил бўлмоқда.
Мазкур қарорга кўра, туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ёшларга ижарага берилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим жорий этилади. Ер майдонини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали “маҳалла еттилиги”нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар ўртасида ўтказилади.  
Риштон туманида ҳам мазкур қарор ижроси доирасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириғига асосан, маҳаллалардаги ўрганишлар жараёнида “Ёшлар дафтари”га киритилган, деҳқончилик қилиш истагини билдирган, ерга эҳтиёжи бор йигит-қизлар рўйхати шакллантирилди.
Бугун “Қуйи Авазбой” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган кўргазмали семинар давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган шу каби йигит-қизларга 20 сотихдан ер берилди.
Семинарда иштирок этган туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов ёшларга берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, мўл ҳосил олиш ва даромадни кўпайтириш зарурлигини, бунинг учун барча шароитлар яратиб берилишини таъкидлади. 
Семинар давомида соҳа мутахассислари томонидан ёшларга эртанги экинлар турлари, уларни экиш ва парваришлаш агротехникаси ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Таъкидлаш жоиз, ажратиб берилган ер майдонлари нафақат ёшлар бандлигини, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мўл-кўллигини таъминлашга хизмат қилади.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб