Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар доим эътиборда

×

 2024-04-09 16:22:55    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида 1 нафар уй-жойга муҳтож деб топилган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага уй-жойлар топширилди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ижтимоий етимликни янада камайтириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Риштон тумани ҳокимлиги хамда Инсон ижтимоий хизматлари маркази томонидан 1 нафар уй-жойга муҳтож деб топилган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Риштон туманидан 1 та замонавий, тўлиқ жиҳозланган уй-жойларнинг рамзий калитлари тантанали равишда топширилди.
Тантанали тадбирда туман ҳокими Баҳодир Холиқов, сектор раҳбарлари, Нуроний жамғармаси раиси Т. Абдураҳмонов, тегишли идораларнинг масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. 
Туман ҳокими янги уй-жой эгасини муборак этиб, келажакда Ватан равнақи ва ривожига муносиб хисса қўшадиган инсонлар бўлиб камол топишларига тилак билдирди. 
Ўз навбатида уй-жой олган Нилуфар Сафина Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга чин етимларга қилинган эътибори учун ҳамда шундай уй-жойларни олиб беришга ўз хиссаларини қўшган барча-барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб