Жасорат ҳеч қачон унутилмайди

×

 2024-04-05 14:08:40    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнгги йилларда "Афғонистон урушлари"да қатнашган байналминал жангчи ветеранларга бўлган эътибор янада ошмоқда. Афғонистон Респубикасида жанговар ҳаракатларда ўзининг бурчини адо этиш вақтида ҳалок бўлган байналминал жангчилар хотирасига бағишлаган тадбирлар ўтказилмоқда. 
Бугун ана шундай тадбирларда бири Риштон туманида бўлиб ўтди. Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов, Ўзбекистон VETERAN жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Риштон тумани бўлинмаси раиси Расулжон Шамсиддинов,  “Нуроний”жамғармаси туман бўлими раиси Турсунхўжа Абдураҳмонов, Риштон туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник Отабек Жабборов, аъзолар  иштирок этган саховат тадбирида Афғонистон Респубикасида жанговар ҳаракатларда ўзининг бурчини адо этиш вақтида ҳалок бўлган, ҳозирда ногирлиги бўлган байналминал жангчилар оиласидан хабар олиниб, уларга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.
Ўз навбатида байналминалчи жангчилар Афғон уруши қатнашчиларига кўрсатиб келаётган ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдиришди. Ветеранлар, нуронийлар мамлакатимизда ҳукм сураётган тинч-осойишта ҳаёт, фахрийларимиз босиб ўтган оловли йўллар хусусида фикр юритдилар.
Бугунги глобал таҳдидлар замонасида ёшларда ватанпарварлик ҳиссини камол топтириш, ҳар бир ўғил-қиз қалбига Ватанга садоқат, Ватан ва миллат шаънини ҳарбий интизом даражасида ҳимоя қилиш, асрлар оша камолга етган умуммиллий қадриятларимизни “оммавий маданият” кўринишидаги турли иллатлардан асраш, халқимиз менталитетига ёт тушунчаларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш борасида бизга намуна авлод, ҳаётий тажрибага эга, ўз ирода ва матонатини тоблаган кишилар кўмаги зарурлиги таъкидланди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб