РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 2023-05-20 09:08:07    158

PDF юклаш
Чоп этиш


Аниқланишича, Риштон тумани Ёйилма қишлоғида жойлашган Автогараж бино ва иншоотлари Риштон тумани ҳокимининг 15.02.2005-йилдаги 92-сонли  “Ёйилма агросервис” номли муқобил МТП ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ва 05.03.2005 йилдаги “топшириш қабул қилиш” далолатномасига асосан Ёйилма агросервис” МЧЖ МТПга тегишли. Ушбу қарор ва далолатнома асосида 16.07.2014 йилда расмийлаштирилган кадастр хужжатларига асосан умумий ер майдони 8236,23 кв.м, шундан қурилиш эгаллаган ер майдони 1186,68 кв.мдан иборат бўлган.  Риштон тумани “Ёйилма агросервис” МЧЖ ММТПнинг солиқлардан бўлган қарздорлиги юзасидан унга тегишли бино ва иншоотлари МИБ Риштон туман бўлими томонидан хатланиб “Е-ижро аукцион” сайти орқали савдога қўйилган, Риштон тумани Ёйилма қишлоғи ҳудудида жойлашган умумий майдони 0,82 гектар бўлган автогараж бино-иншоотлари “Собиржон Саховат юлдузи” номли фермер хўжалиги томонидан сотиб олинган. Сотиб олинган мулкни қабул қилиб олиш юзасидан  “Собиржон Саховат юлдузи” фермер хўжалиги ва МИБ туман бўлим ижрочиси жойга борилганда фуқаролар томонидан уй-жойлар қуриб олинганлиги, мазкур уй-жойларга туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги пф-5421-сон фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақидаги 2018 йил 21 июнь кунги 461-сонли қарорига асосан, мулк ҳуқуқини эътироф этувчи қарорлари чиқарилганли аниқланган.Жумладан, беш нафар фукаролар, яъни Жамолдинов Рашанжонга Риштон тумани хокимининг 31.05.2019-йил 3629-сонли карори билан умумий ер майдони 0,1598 га курилиш эгаллаган майдони 81,75 кв.м, Гопирова Мавлудахонга Риштон тумани хокимининг 24.10.2018-йил  2241-сонли карори билан умумий ер майдони 0,06 га курилиш эгаллаган майдони 17,39 кв.м, Ахмадалиева Гулмирахонга Риштон тумани хокимининг 24.10.2018-йил 2240-сонли карори билан умумий ер майдони 0,06 га курилиш эгаллаган майдони 66,70 кв.м, Сотиволдиев Муйдинжонга Риштон тумани хокимининг 06.09.2019-йил 6218-сонли карори билан умумий ер майдони 0,0658 га курилиш эгаллаган майдони 16,81 кв.м хамда Эшалиев Достонбекларга Риштон тумани хокимининг 19.05.2019-йил  3277-сонли карори билан умумий ер майдони 0,06 га курилиш эгаллаган майдони 70,95 кв.мга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган.Кейинчалик, “Собиржон Саховат юлдузи” фермер хўжалиги раҳбари С.Юлдашевнинг аризаси, Фарғона туманлараро маъмурий суди томонидан кўриб чиқилган ва 19.05.2021-йил кунги ҳал қилув қарори билан Риштон тумани хокимининг 24.10.2018-йил  2241-сонли карори, Риштон тумани хокимининг 31.05.2019-йил 3629-сонли карори, Риштон тумани хокимининг 06.09.2019-йил 6218-сонли карори ҳақиқий эмас деб топилган.Бундан ташқари, “Собиржон Саховат юлдузи” фермер хўжалиги раҳбари С.Юлдашевнинг аризаси, Фарғона туманлараро маъмурий суди томонидан кўриб чиқилган ва 24.07.2021-йилдаги ҳал қилув қарори билан Риштон тумани хокимининг 19.05.2019-йил  3277-сонли карори ва Риштон тумани хокимининг 24.10.2018-йил 2240-сонли карори ҳақиқий эмас деб топилган. (Мазкур суд қарорлари бекор қилинганлиги тўғрисида маълумот Давлат кадастрлари палатаси Риштон туман филиалида мавжуд эмас).Риштон туман  “Собиржон Саховат юлдузи” фермер хўжалигининг Давлат хизматлари маркази орқали кадастр хужжатини расмийлаштириш юзасидан қилган мурожаатига асосан жойга чиқилганда, мазкур ҳудудда юқорида кўрсатилган фуқаролар томонидан қурилган қурилмалар мавжудлиги ва низоли бўлиб турганлиги сабабли ариза рад қилинган.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб