Уйратликларга байрам туҳфаси

×

 2023-03-30 13:14:27    212

PDF юклаш
Чоп этиш


✍️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12-13-май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда берилган топшириқлар бўйича йиғилиш баёнида белгиланган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туманимизнинг энг олис ҳудудидаги “Уйрат” МФЙдаги 44-сонли оилавий поликлиникаси очилди.
44-сонли ОП  Ўйрат, Дашт тегирмон, Чубургон, Кўргонча,  Пандиган ва Дашт Пандиган МФЙлари худудида яшовчи 21000 нафардан ортиқ аҳолига ҳизмат кўрсатади. 44-сонли ОП биноси Республика бюджети маблағи хисобидан 4 млрд сўмдан маблағ ҳисобига тўлиқ янгитдан қурилди.“Адолат Кўмак Бизнес” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилди.Бу ерда нафақат келиб-кетувчилар, балки фаолият олиб борадиган 96 нафардан зиёд тиббиёт ходимларининг самарали иш юритишлари учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилди. Маҳалла аҳлига жаррох, акушер гинеколог, оила шифокори ва стоматолог каби тор соҳа шифокорлари томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилиши билан бир қаторда лаборатория хизмати, ижтимоий дорихона ҳамда стационар даволаниш учун 10 ўринли кундузги шифохона ҳам ташкил этилди. Барча хоналарга зарур мебеллар тўлиқ таъминланди.
✍️Шифо масканининг очилиш тадбирида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этишиб, бу ерда жам бўлган тиббиёт ходимлари, жамоатчилик ва аҳоли вакилларини тиббиёт маскани очилиши билан табриклашди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб