РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 2023-03-28 14:00:24    190

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Арслонова Мавлюда томонидан қилинган видеомурожаат юзасидан Риштон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими қуйидагиларни маълум қилади. Риштон туман ҳокимининг 25.12.2019 йилдаги №7028-сонли қарори билан Т.Ахмедов ММТП худудидаги Болтабоева Наимахон раҳбарлик қилган “Ойшабегим узум боғлари” фермер хўжалиги ер майдонлари туман захирасига олинган. Риштон туман ҳокимининг 28.02.2020 йилдаги №279-сонли қарорига асосан танлов ғолиби Дониёр Нишоновга сабзавотчилик йўналишида фаолият юритиш учун Т.Аҳмедов ММТП ҳудудидаги Болтабоева Наимахон раҳбарлик қилган “Ойшабегим узум боғлари” номли фермер хўжалигидан туман захирасига қайтарилган 76-контурдаги 8.56 гектар ермайдонлари 49 йил муддатга ижарада фойдаланиш учун ажратиб берилган. 
Нишонов Дониёр “МУХАММАДАМИН ОТА БАРАКАЛИ ЗАМИНИ” фермер хўжалигини 02.03.2020 йилда №821990-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.  23.02.2022 йил куни Риштон туман прокуратураси томонидан туман ҳокимининг 25.12.2019 йилдаги №7028-сонли Т.Ахмедов ММТП худудидаги Болтабоева Наимахон раҳбарлик қилган “Ойшабегим узум боғлари” фермер хўжалиги ер майдонлари туман захирасига олиш хақидаги қарорига протест киритилган. 
Риштон туман ҳокимининг 14.03.2023 йил кунги №94-11-158-Q/22- сонли қарори билан туман ҳокимининг 25.12.2019 йилдаги №7028-сонли қарори бекор қилинган.
 “МУХАММАДАМИН ОТА БАРАКАЛИ ЗАМИНИ” фермер хўжалиги Риштон туман ҳокимининг 14.03.2022 йилдаги №94-11-158-Q/22- сонли қарорини хақиқий эмас деб топиш хақида Фарғона туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилган.Суд аризани мазмунан кўриб чиқиб 23.09.2022 йил кунги ҳал қилув қарори билан ариза қисман қаноатлантирилиб, Риштон туман ҳокимининг  14.03.2022 йилдаги №94-11-158-Q/22- сонли қарорини “МУХАММАДАМИН ОТА БАРАКАЛИ ЗАМИНИ” фермер хўжалигига тегишли қисми хақиқий эмас деб топилди.
Суднинг мазкур қароридан учинчи шахс Н.Болтабоева норози бўлиб апелляция тартибида шикоят тақдим этган. Апелляция шикояти Фарғона вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб 13.12.2022 йил кунги қарорига асосан апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан, Фарғона туманлараро маъмурий судининг 23.09.2022 йилдаги хал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Тартиб тамойилга кўра туманлараро судининг қарорига апелляция шикояти киритилганда, апелляция инстанцияси қарори билан туманлараро судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилса дарҳол ижрога қаратилади. Агар кассация шикояти киритилиб, суднинг ижрони вақтинча тўхтатиб туришлик хақида ажрими мавжуд бўлмаса, туманлараро судининг қарори қонуний ижрога қаратилади.
Ҳозирда мазкур низо бўйича ижрони вақтинча тўхтатиб туришлик хақида суднинг ажрими мавжуд эмас.Шунга кўра “МУХАММАДАМИН ОТА БАРАКАЛИ ЗАМИНИ” сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжалиги ўзига тегишли ер майдонига туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан режалаштирилган маҳсулотларни экиши лозим бўлса-да, Н.Болтабоева томонидан ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан анор кўчатлари ҳамда улар орасига бошоқли дон буғдой экини экиб олган. 
“МУХАММАДАМИН ОТА БАРАКАЛИ ЗАМИНИ” сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжалиги раҳбари Д.Нишонов ушбу ҳолат бўйича бир неча бор ер майдонини бўшатиб қўйишлик хақида М.Арслоновани огоҳлантиришига қарамасдан шу кунга қадар М.Арслонова ер майдонини бўшатиб бермаган.Шундан сўнг, Д.Нишонов режалаштирилган сабзавот экинлари шоли ҳамда полиз экинига ерни тайёрлаш мақсадида ушбу 76 контурда баҳорги шудгор агротехник тадбирини амалга оширган.
Бу ҳолатда “МУХАММАДАМИН ОТА БАРАКАЛИ ЗАМИНИ” фермер хўжалиги рахбари Нишонов Дониёрнинг ноқонуний харакатлари мавжуд эмас. Аксинча Арслонова Мавлуда ўзига умуман тегишли бўлмаган ер майдонига ноқонуний тарзда эгаллаб олгани ҳолда ўзбошимчалик билан ердан фойдаланиши оқибатида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 60-моддасида кўрсатилган хуқуқбузарликни содир этмоқда. Ва шу билан бирга “МУХАММАДАМИН ОТА БАРАКАЛИ ЗАМИНИ” фермер хўжалиги хуқуқ ва манфаатларига жиддий зарар етказаётганини маълум қиламиз.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб