Ислоҳотлар амалда: "Гумбаз" МФЙнинг ички йўллари равон бўлди

×

 2023-03-28 09:35:40    250

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида маҳаллалар йўлларини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар навбати "Гумбаз" маҳалла фуқаролар йиғинига етиб келди.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудуддаги 750 метр масофадаги ички йўллар таъмирланиб, асфальтланди.
Кўпдан буён таъмирталаб бўлган йўлларнинг бундай равон ва кўркам тус олаётганидан маҳалланинг ёшу қариси бирдек хурсанд. 
Манзилли давлат дастурлари асосида туман маҳаллалари инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган амалий тадбирлар жойларда қизғин давом этмоқда.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб