Маҳаллаларга бепул китоблар тўплами тарқатилди

×

 2023-02-16 11:48:46    206

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида аҳоли, жумладан, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни китобхонлик ва китоб мутолаасига кенг жалб этиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “Зиё” масканлари учун китоблар тўплами тарқатилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти бошқаруви томонидан амалга оширилаётган “Ҳар бир маҳаллага бепул китоб” акцияси доирасида, туманда мавжуд 71 та маҳаллаларга  35 турдаги бадиий ва илмий китоблар бепул тарқатилди. Шунингдек “Абдуллабоён” маҳалласида ташкил этилган кутубхонага ташриф буюришиб, кутубхонага 45 турдаги бадиий ва илмий китоблар совға қилинди.
Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган мазкур акцияда ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган, таълим-тарбияга оид китоблар, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари бепул етказиб берилмоқда.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб