Риштонда қарздор фарзандлари учун 12.250 доллар миқдорида алиментни олдиндан тўлади

 2023-02-16 11:44:55    176

PDF юклаш
Чоп этиш


Болаларнинг соғлом ва баркамол авлод сифатида вояга етишида ота-оналар масъуллигига ва ёрдамга муҳтож болаларини ижтимоий таъминлашга мажбур эканлиги қонунларимизда белгилаб қўйилган.       
Мажбурий ижро бюросининг Риштон туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 21.02.2019 йилдаги қарздор У.Д.дан ундирувчи У.Р. фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойда топган даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.       
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтириб келинганлиги сабабли, қарздор У.Д. белгиланган алимент пулларини фарзандлари учун ихтиёрий равишда ойма-ой тўлиқ тўлаб келган.         15.02.2023 йил куни қарздор У.Д. ундирувчи У.Р. билан ўзаро келишган ҳолда қарздор фарзандлари учун уларни вояга етгунига қадарли тўлаши лозим бўлган 139.122.000 сўм алимент пулларини 12.250 АҚШ доллари миқдорида ундирувчи У.Р.га тилхат асосида топширди ва  ундирувчининг аризасига асосан ижро иши тамомланди.

МИБ Риштон тумани бўлими


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб