Ўзини-ўзи банд қилмоқчи бўлган ёшлар қўллаб-қувватланмоқда

×

 2023-02-03 16:38:06    229

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида  “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда касб-ҳунарга иқтидорли бўлган ёшларга иш фаолиятини бошлашлари учун “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан керакли жиҳозлар тақдим этиш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
Айтиш жоизки, Риштон туманида бугунги кунда рўйхатга киритилган ёшларга кўмак бериш ишлари изчил давом эттирилмоқда. 
Жумладан, бугун туман ҳокими ўринбосари ва сектор раҳбарлари иштирокида туманда "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида  "Ёшлар жамғармаси" маблағлари ҳисобидан 20 нафар ёшларга ўзини-ўзи банд қилишлари ва даромад топишлари учун субсидия асосида меҳнат қуроллари берилди.
Туманда ўзини-ўзи банд қилиш ниятида бўлган ёшлар туман ҳокимлиги томонидан  ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаб келинмоқда.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб