Риштон туманининг статистика кўрсаткичлари

 2023-02-02 08:57:16    202

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2022 йил якунига кўра, Риштон туманида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида 92 та саноат корхоналари рўйхатдан ўтган бўлиб улардан 81 таси фаолият кўрсатмоқда ва 23 та корхона янги ташкил этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январ-декабр ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 2 483,2 млрд. сўмни ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 102,1 %ни ташкил этди. 2022 йилнинг январ-декабр ойларида деҳқончилик маҳсулотларидан 74 626,6 тонна дон, 152 733,5 тонна сабзавот, 16 242,5 тонна картошка, 12 423,1 тонна полиз, 30 091,6 тонна мева, 4 983,1 тонна узум,  чорвачилик маҳсулотларидан тирик вазнда 9 775,6  тонна гўшт, 64 271,8 тонна сут, 22 777,2  минг дона тухум, 347,3 тонна балиқ овланган, 65 242 та бош  йирик шохли қорамол, сигирларнинг умумий бош сони 23 079 мингтага, қўй ва эчкиларнинг умумий бош сони 53 744 мингтага, отларнинг умумий бош сони 387 тага, паррандаларнинг умумий бош сони эса 350 520 тага етди.Бундан ташқари, Риштон туманида 2023 йил 1январ ҳолатига доимий аҳоли сони 212283 кишини ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 101,9 %ни ташкил этди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 135600 кишини, қишлоқ аҳолиси сони эса 76683 кишини ташкил этди. Шу билан бирга жами аҳолининг 107956 киши эркакларни, 104327 кишини аёллар ташкил этмоқда. Бундан ташқари жами вилоятда туғилганлар сони 5056 киши, ўлганлар сони 900 киши, никоҳлар сони 1966 киши , никоҳдан ажримлар сони 346 бирлик,  туманга кўчиб келган сони 207 киши, кўчиб кетганлар сони 441 кишини ташкил этди. Риштон туманида 2023 йил 1 январ ҳолатига 1 квадрат километрга ўртача 691,5 киши тўғри келган. 

Ўктамжон Тешабоев,
Риштон тумани статистика бўлими бошлиғи.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб