Ҳоким ўринбосари билан суҳбат

 2022-12-12 08:41:52    204

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиз вилоятда энг кўп пахта етиштирадиган туманлардан бири ҳисобланади. Охирги йилларда туманда кластерчилик тизимига эътибор қаратилмоқда. Чекка ҳудудларда илгари гектарига 10-15 центнердан пахта берган ерлар кластер ихтиёрига ўтгач, гектаридан 30 центнердан ҳосил йиғиб олинмоқда. Аммо шунинг ўзи етарлими? Пахта ҳосилдорлиги ошгани яхши, аммо озиқ-овқат хавфсизлиги, мева-сабзавот етиштириш ва бошқа масалалар нима бўлади? Риштон тумани ҳокими ўринбосари Нодиржон Маҳмудов билан суҳбатимиз шу мавзуда бўлди.
— Туманимизда айрим ерлардан гектарига 10-15 центнердан пахта олинарди. «Русўзбектекс» кластери ихтиёрига шундай ерлардан 343,8 гектар ажратиб бердик. Ҳозирда ҳосилдорлик гектарига 40 центнерга етган, — дейди мутасадди туманда олиб борилаётган ишлар ҳақида гапираркан.
— Шунинг ўзи етарли, деб ўйлайсизми? Яхши биламиз, пахта етиштиришда ҳатто 30 центнер ҳосилдорлик ҳам етарли ҳисобланмайди. Ер ҳамон зарарига ишлаётган бўлиб чиқмайдими?
— Бу ўтган йилги рақамлар. Бу йил 90 дан ортиқ фермер хўжаликлари 40 центнердан ортиқ ҳосил кўтаришга эришди. Қандай қилиб ҳосилдорлик бу қадар кескин кўтарилди? Кластер томонидан барча ишга илмий ёндошилмоқда - ернинг таркиби ўрганилган, керакли ўғит ва минерал қўшимчалар етказиб берилмоқда. Натижада ҳосил ҳам шунга яраша бўляпти. Бундан ташқари, фермерларимизнинг ўзлари ҳам тинимсиз меҳнат қилишмоқда. Агротехник тадбирларини вақтида ва самарали ўтказишмоқда. 
— Булар яхши албатта. Аммо нима учун ўша ерда мева-сабзавот етиштириш мумкин эмас? Ахир ғалла ва пахта етиштиришда рентабеллиги паст бўлган ерларни мева-сабзавотга йўналтириш орқали кўпроқ даромад олган маъқул эмасми?
— Фикрингизда жон бор. Аммо туманда яқин-яқингача суғориладиган ерларни ҳам фермерлар осонгина ташлаб кетаётган эди. Салгина муаммо бўлса, «ол ерингни» дерди. Охирги йилларда давлат томонидан берилаётган эътибор туфайли вазият ижобий томонга ўзгарди. Сиз айтгандек, мева-сабзавотга йўналтирилган ҳудудлар ҳам бор. Бундан ташқари, фермерлар буғдойдан бўшаган ерларда сабзавот етиштиришмоқда. 
Бугунги кунда туманимизда 232 та ғалла ва пахтачилик фермер хўжалиги мавжуд бўлиб, улардан 156 нафар фермер хўжаликлари жорий мавсумда пахта сотиш режасини ортиғи билан бажарди. Бундан ташқари, ғаллачиликда ҳам юқори ҳосилдорликка эришилди. Туманда 3 та ғалла кластерлари булар «Қаҳрамон», “Рошидон Даврони” ва “Шукур Ҳикмат” СХ фаолият юритмоқда. Туманимизда ғаллачиликнинг ривожлантириш борасида “Қаҳрамон” ва “Рошидон Даврони” ғалла кластерининг салмоқли ҳиссаси бор.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб