Ҳар бир мурожаат ҳоким назоратида

×

 2022-11-17 15:42:20    200

PDF юклаш
Чоп этиш


✍️Бугун Халқ қабулхонасида тумани ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабул жараёнида сектор раҳбарлари ҳам қатнашиб, фуқароларнинг муаммоларини тингладилар. ✍️ Қабулда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жойга эга бўлиш, моддий ёрдам, уй-жой таъмири бўйича, ишга жойлашиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. ✍️ Қабулда 25 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан 8 нафарининг масаласи ижобий ҳал этилди. 11 та масала юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берилиб, 6 та масала ижрога қаратилди. ✍️ Қабул давомида муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди. Таъкидланганидек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади. Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб