ТАШАББУСКОР МАҲАЛЛА РАИСИ

×

 2022-09-27 08:44:24    270

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил мамлакатимизда маҳалла тизими фаолиятини ривожлантириш, уни одамларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яқиндан биладиган тузилмага айлантиришда туб бурилишлар даври бўлди.

Ўтган қисқа давр мобайнида соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланиб борди. Оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тизимга янги иш услубларини кенг татбиқ этиш, маҳалла тизимига аҳоли муаммолари билан ишлаш учун етарли шарт-шароитлар яратиш учун унга яқиндан кўмак- лашиш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Албатта, бу вазифаларни амалга оширишда маҳалла раисларига ҳам катта масъулият юкланган. Шунинг учун бугунги маҳалла раиси топқир, ҳаракатчан, энг асосийси унда эгалик ҳисси кучли бўлиши керак. Раисда маҳалласига эгалик ҳисси бўлсагина халқ билан давлат ўртасидаги кўприк, одамларнинг қувонч ва ташвишлари, муаммоларига ечим топадиган, дардини, таклифини айтадиган, ташаббусларини қўллаб-қувватлайдиган бўлади.  

Маҳалла - жамиятнинг “жон томири”га айланди. Маҳалла ҳаётининг барқарорлигида, одамларнинг давлатдан рози бўлиб яшашида маҳалла раисининг тажрибаси ва билими муҳимдир. Раис жонкуяр бўлса, ўша маҳалла боғу бўстонга айланади. 

Аҳоли турмушига файзу барака киради. Буни “Қошқайрон” МФЙ раиси Дилмурод Ҳамраев мисолида кўриш мумкин. У қисқа фурсат ичида маҳалладошларининг меҳрини қозонишга улгурди. Ўзининг меҳнатсеварлиги туфайли аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этишга ҳаракат қилмоқда.

- Халқ ишончи зиммамга катта масъулият юклайди, - деди Дилмурод Ҳамраев. - Бир неча йил давлат ташкилотларида хизмат қилдим. Қўни-қўшни, уйимиздаги хонадонлар билан ишлаш жараёнида аста-секин маҳалла тузилмаси билан яқиндан танишдим. Маҳалламиз, аҳолисининг муаммоларини ўргандим. Ўз фаолиятимда бу муаммоларни ҳал этишга, одамларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига ҳаракат қиламан. Зеро, бугунги ислоҳотларнинг бош мақсади ҳам аслида - шу.

МФЙ раиси Д.Ҳамраев ўз ташаббуси билан катта масъулиятни бўйнига олган ҳолда “Очиқ бюджет” порталига ҳудудида электр тармоғини яхшилаш учун лойиҳа киритди. Ушбу лойиҳада ғолиб бўлиш учун бутун Қошқайрон халқи раиснинг атрофига бирлашди. Бир ой давомида қилинган тинимсиз меҳнат ўз самарасини берди. Лойиҳа ғолиб деб топилди. Фуқаролар ташаббускор раисга таҳсинлар айтишмоқда. 

Аброр ДЕҲҚОНОВ.
"Риштон ҳақиқати" газетасидан олинди. 


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб