Ташаббусли бюджет: 32-умумий ўрта таълим мактабидаги 425 миллион сўмлик ишлар бажарилди

×

 2022-08-30 05:58:22    259

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

✍️ Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида аҳолини бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнига жалб этиш ҳамда аҳоли ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш ва очиқ майдончаларни ташкил этиш орқали уларнинг фуқаролик жамияти ҳаётидаги иштирокини фаоллаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу фуқаролар манфаати ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмлари асосида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш воситасидир.

✍️ Аҳоли Openbudget.uz платформаси орқали маҳалласи, аҳоли пункти ва туманидаги у ёки бу ижтимоий муаммони ҳал этиш бўйича ўз таклифларини фаол билдирмоқда. Энг кўп овоз олган ташаббуслар молиялаштирилиб, аҳоли муаммоларининг манзилли ечим топишига хизмат қилмоқда. Муҳими аҳоли бюджет тақсимотида иштирок этиб, ўзи яшаётган ҳудуддаги муаммони ҳал этиш имконияти яратилди.

✍️ “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар асосида 2022 йил апрель ойида Риштон тумани бўйича жами 5 та умумий ўрта таълим мактаблари томонидан тақдим этилган лойиҳалар ғолиб деб топилган эди.

✍️ Хусусан, Ташаббусли бюджет (опен бюджет)  дастури бўйича 32- умумий ўрта таълим мактабида ҳам ишлар бажарилди. Хусусан, 373 млн сўм маблағ эвазига девор  ва иссиқлик тизими янгиланди ҳамда 52 млн.  сўм маблағ эвазига фасад қисмини таъмирланди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб