КУЛОЛЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ГЕРМАНИЯГА ЖЎНАТИЛМОҚДА

×

 2022-08-29 06:33:29    244

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон кулолчилиги кун сайин дунё мамлакатларини забт этиб бормоқда. Бугунги кунда кулолчилик маҳсулотлари дунёнинг кўплаб мамлакатлари бозорларида сотилаётгани сўзимизга исбот бўла олади.

Риштондан четга экспорт қилинаётган маҳсулотлар вилоятнинг салмоқли қисмини ташкил қилаётгани ҳам бу юрт ёшларининг ғайрат – шишоатлари ошганидан дарак беради.  Биргина “Мингбоши керамик” оилавий корхонасининг ўзи АҚШ, Россия ва қўшни мамлакатларга Риштон кулолчилик маҳсулотларини экспорт қилмоқда.

Бундан бир неча йил олдин Риштон кулолчилик маҳсулотлари Германия бозорида сотилади, десак ишонармидингиз? Бунга кўпчилик ишонмас эди. Бугунги кунда мамлакатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат, тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар натижасида Риштон кулолчилиги Германияни забт этиш арафасида турибди.

 “Мингбоши керамик” оилавий корхонаси раҳбари Шокиржон Аҳмаджоновнинг маълум қилишича, ушбу корхона томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар Германияга жўнатилди. – Президенитимиздан давлат мукофотини олганим менга янада илҳом бағишламоқда. Такрор айтишдан чарчамайман, мақсадимиз экспорт географиясини кенгайтириш, Риштон кулолчилигини бутун дунё танитиш. Бу борада тинимиз изланишдамиз. Мана бугун маҳсулотларимиз Германияга жўнатилмоқда. Бу ерга нафақат миллий маҳсулотимиз балки бизнинг урф-одатимиз, маданиятимиз ҳам кириб бормоқда. Умид қиламизки, германиялик тадбиркорлар билан ҳам яқин орада шартнома имзолаймиз.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб