Хожиқишлоқ МФЙ: Равон йўллар - обод ва фаровон манзилларга элтар

×

 2022-08-24 06:13:56    201

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

✍️ Риштон туманида қишлоқлар йўлларини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар навбати "Хожиқишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Қаҳрамон кўчасига етиб келди.
Ҳозирги вақтда ушбу маҳалланинг ички кўчалари бетон қоришма билан қопланиб, йўллар янада равонлашмоқда .
  ???? -Кейинги йилларда юртимизда жуда катта ўзгаришлар бўлмоқда. Нафақат туман марказида, балки чекка қишлоқларда ҳам бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биз ҳам кўчаларимиз таъмирланишини орзу қилиб келардик. Мана бугун шу орзуимиз ушалди, - дейди ушбу маҳаллада яшовчи Юнусжон Мелибоев.

✅ Мамлакатимизда ҳар соҳада жадал кечаётган ислоҳотлар барчамизнинг ҳаётимизга сермазмун ўзгаришларни олиб келмоқда. Халқ давлат идораларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак, деган шиорнинг илгари сурилгани фуқароларда Ватан равнақи учун кўтаринкилик, ўзгача ишонч ва ҳамжиҳатлик туйғуларни шаклланишига хизмат қилмоқда. 

✅ Ушбу амалга оширилаётган ишлар Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрамига муносиб совға бўлди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб