Қўша қариш саодати

×

 2022-08-20 13:10:08    243

PDF юклаш
Чоп этиш


“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

✍️ Риштон туманида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғоя асосида Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув, мулоқотлар, байрам дастурлари бўлиб ўтмоқда.
✍️ Байрам арафасида ёши улуғ кексалар, нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ибрат мактабини кенг тарғиб этиш мақсадида ҳам хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда. 
✍️ Ана шундай тадбирлардан бири “Қўша қариш саодати” мавзусидаги маънавий-маърифий учрашувлар туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлими ва Нуронийлар жамоатчилик кенгаши ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан жойларда кўтаринки кайфиятда ташкилланмоқда.  ✍️ Эзгу лойиҳа доирасида туман ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман прокурори Рустам Мадалиев, туман ИИБ бошлиғи Ҳожиакбар Тошпўлатов ва туман ДСИ бошлиғи Дилшод Раҳимов ҳамроҳлигида туманнинг “Оқ-ер” маҳалласида истиқомат қиладиган ана шундай ибратли оила соҳиблари – Мўйдинжон ота ва Ўғилчахон Солиевлар хонадонида бўлди. 
✍️ 66 йилдан буён биргаликда умргузаронлик қилиб келаётган Мўйдинжон ота ҳамда Ўғилчахон она  ибратли ҳаёт йўллари, фарзандлар тарбияси билан маҳалла ва туманда ҳурмат-обрўга эга.
✍️ Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва бошқа соҳаларда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, пири бадавлат отахон-онахон бугун 7 нафар фарзанд, 25 набира ва 42 чевара иззат-икромида бахтли ҳаёт кечириб, кексалик гаштини сурмоқдалар. ✍️ Йўқлов давомида туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари ўринбосари Т.Абдураҳмонов ва бошқа раҳбарлар хонадон соҳибларига ана шундай узоқ йиллик ибратли фаолияти ва турмуши учун миннатдорчилик билдириб, туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширди. 
– Мақсадимиз, энг аввало, сиз азиз кексаларимизнинг кўнглини олишдан иборат деди, –туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари ўринбосари Т.Абдураҳмонов. – Шунингдек, бу каби учрашув ва маданий-маърифий тадбирлар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эга. Сизларнинг қимматли ўгитларингиз, ибратли ҳаёт йўлларингиз ёшлар онг-шуурида қўша қариш саодати нақадар азиз туйғу экани ҳақидаги тушунчаларни шакллантиради. 
✍️ Отахон ва онахон ҳам ўз хаётий тажрибалари, эришган муваффақиятлари,  саодатли оила сирлари ҳақида барчага сўзлаб беришди. 
✍️ Улуғ айём арафасида оилалар, кексаларни эъзозлаш, уларнинг ибратли турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар маҳаллаларда давом этмоқда.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб