Қўша қариш бахти насиб этганлар

×

 2022-08-20 13:06:51    258

PDF юклаш
Чоп этиш


✍️ Риштон туманида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғоя асосида Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув, мулоқотлар, байрам дастурлари бўлиб ўтмоқда.

✍️ Байрам арафасида ёши улуғ кексалар, нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ибрат мактабини кенг тарғиб этиш мақсадида ҳам хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.Ана шундай тадбирлардан бири “Қўша қариш саодати” мавзусидаги маънавий-маърифий учрашувлар туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлими ва Нуронийлар жамоатчилик кенгаши ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан жойларда кўтаринки кайфиятда ташкилланмоқда.

✍️ Эзгу лойиҳа доирасида туман ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман прокурори Рустам Мадалиев, туман ИИБ бошлиғи Ҳожиакбар Тошпўлатов ва туман ДСИ бошлиғи Дилшод Раҳимов ҳамроҳлигида туманнинг “Қошқайрон” маҳалласида истиқомат қиладиган ана шундай ибратли оила соҳиблари – Махсутали ота Аҳмаджонов ва у кишининг умр йўлдоши Бисокина Аҳмаджонова хонадонида бўлди.

✍️ Оила азал-азалдан муқаддас қўрғон саналган. Инсон оилада дунёга келади, улғайиб камол топади. Энг аввало оила мустаҳкам, тинч бўлса жамият барқарор бўлади. Униб ўсаётган фарзандлар ҳар томонлама баркамол бўлишига имкон яратилади.

✍️ Риштон туманининг "Қошқайрон" маҳалласида истиқомат қилувчи Махсутали ота Аҳмаджонов ва у кишининг умр йўлдоши Бисокина Аҳмаджоновалар 66 йилдирки тинч ва тотув яшаб қўша қариганлардан. Улар бугун нафақат маҳаллада, балки туманимизнинг намунали оилалари сирасидан жой олган.

✍️38 йил давомида тумандаги 11-умумий ўрта таълим мактабида меҳнат қилган, пири бадавлат отахон ва унинг турмуш ўртоғи бугун 8 нафар фарзанд, 25 набира ва 25 чевара иззат-икромида бахтли ҳаёт кечириб, кексалик гаштини сурмоқдалар.

✍️ Махсутали ота ва Бисокина аялар озод ва обод Ватанимиздаги беқиёс ўзгаришларни бутун вужуди билан ҳис этиб, ҳар қадамда фаровон турмушга шукроналар айтиб яшаётган кексалардан.

✍️ Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими бу нуронийларимизнинг ибратга тўла ҳаёти ёшларимиз учун мактаб вазифасини ўташини айтиб, бу каби қўша қариш бахтига муяссар бўлган оилаларни аҳолига намуна қилиб кўрсатиш лозимлигини таъкидлади.

✍️ Йўқлов давомида туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари ўринбосари Т.Абдураҳмонов ва бошқа раҳбарлар хонадон соҳибларига ана шундай узоқ йиллик ибратли фаолияти ва турмуши учун миннатдорчилик билдириб, туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширди. 

✍️ Учрашув давомида отахон ва онахон ўз хаётий тажрибалари, эришган муваффақиятлари,  саодатли оила сирлари ҳақида барчага сўзлаб беришди. Нуронийларимизнинг оила тинчлиги, тотувлиги, қўша қариш сирларига оид ҳикоялари ёшлар учун ҳаёт мактаби вазифасини ўташи тайин.

✍️Улуғ айём арафасида оилалар, кексаларни эъзозлаш, уларнинг ибратли турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар маҳаллаларда давом этмоқда.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб