Маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлашда ўзаро ҳамкорлик кучайтирилади

×

 2022-08-17 13:17:09    236

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштон тумани оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Доруломон МФЙда амалий семинар ташкил этилди. Семинарда туман ҳокими С.Солиев, ҳоким ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Бекмирзаева иштирок этди.
Амалий семинар давомида 71 та МФЙнинг хотин-қизлар фаоллари ва ОП ходимлари иштирок этиб, МФЙдаги мавжуд 5та кўчада истиқомат қилаётан  оилаларга хонадонбай киришган холда, мавжуд муаммо ва камчиликлар юзасидан  ўрганиш ишларини ўтказдилар. Ўрганишлар жараёнида МФЙдаги  ёш оилалар, низоли оилалар, намунали оилалар ва  муаммолари мавжуд оилалар  ўрганилиб, хотин-қизлар фаоли, патронаж ҳамшира ва тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида тиббий ва ҳуқуқий маълумотлар берилди.
Шунингдек, хонадонбай ўтказилган ўрганиш жараёнларда аҳолига ҳуқуқий маълумот берилиб, маҳалладаги озодалик, соғлом турмуш тарзига риоя этилиши ва ободонлаштириш ишларига бефарқ бўлмасликлари юзасидан тарғибот ишлари ҳам олиб борилди.   
Семинар давомида хотин-қизлар билан ишлашда ҳамкор ташкилотлар билан ишларни ташкил этиш, аёллар муаммолари билан манзилли ишлаган ҳолда уларни ҳал этиш бўйича амалий ишларни йўлга қўйиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Масъулларнинг бу борада йўлга қўйган амалиётлари ва амалга ошираётган ишлари хусусидаги ахборотлари тингланиб, ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш бўйича тавсия ва таклифлар билдирилиб, уларни амалга ошириш механизмлари тушунтирилди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб