Пандигон маҳалласида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

×

 2022-08-17 05:51:55    248

PDF юклаш
Чоп этиш


♻️Туманимиздаги ҳар бир маҳалла олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, бир-биридан гўзал, муҳташам биноларни кўриб кўз қувонади.Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида туманимизда кенг кўламли ободлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

♻️"Пандигон" маҳалласи фуқаролари ҳам бу борада жонбозлик кўрсатишмоқда. Маҳалла аҳли ўз ҳудудларини тозалаб, йўлаклари таъмирланиб, фасадлари бўяшмоқда.Энг муҳими, шу пайтгача доимий равишда аҳолининг эътирозларига сабаб бўлиб келаётган маҳалла ички кўчалари аҳоли учун қулай бўлган бетонлар билан қопланди. 


-Маҳалламиз тамоман янги қиёфа касб этиб, чинакамига обод маҳаллага айланмоқда, бунинг учун, албатта, аҳолимиз номидан, аввало, давлатимиз раҳбарига, қолаверса,  барча ободонлаштириш ишларини тизимли ва сифатли амалга ошираётган туман ҳокими ва барча тегишли ташкилотлар масъулларига, иссиқ кунларда ҳам тинимсиз меҳнат қилаётган барча ишчиларимизга  чин дилдан миннатдорчилик билдираман, дейди  МФЙ раиси Махситали Маҳкамов.


♻️Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириб, халқни рози қилиш йўлида олиб борилаётган бундай хайрли тадбирлар бошқа маҳаллаларда ҳам амалга оширилмоқда ва туманимизнинг барча маҳаллалари обод масканларга айланади.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб