МАҲАЛЛАДАГИ ТИББИЙ ХИЗМАТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР

 2022-08-16 16:11:12    255

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати самарадорлиги ва оммабоплигини оширишга қаратилган юздан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди ва улар ҳаётга тадбиқ этилмоқда.Жумладан, ПФ-6110 “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятининг мутлақо янги механизмларини жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан маҳалла ва оилада тиббий хизматлар кўрсатишнинг мутлақо янги тизими ташкил этилди. Туманимиздаги мавжуд оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларидаги умумий амалиёт шифокорлари оилавий шифокорларга айлантирилиб, оилада мақсадли тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган тиббий бригадалар ташкил этилди. Уларнинг сони ҳозирги кунда 102 тадан иборат. Таркибида оилавий шифокор, амалиёт патранаж ва доя ҳамширалардан иборат мазкур бригадалар томонидан туман аҳолиси тўлиқ тиббий хатлов кўрикдан ўтказилди ва улар саломатлик даражасига қараб соғлом (таянч), пассив, ўрта ва юқори хавф гуруҳларига ажратилди. Бу хатлов бизга маҳалла, оиладаги мақсадли тиббий хизматни ташкил этиш йўл харитасини тузишга имкон берди.Таянч (соғлом) гуруҳдаги аҳолига соғлом ҳаёт тарзини давом эттириш, яъни жисмоний фаоллик ва соғлом овқатланиш, паст хавф гуруҳида касаллик келиб чиқишига олиб келувчи хавф омилларини бартараф қилиш чораларини кўриш, ўрта ва юқори хавф омили бўлган беморларга бригада томонидан оилада соғломлаштириш режалари тузиб, уларга зарур даво муолажалари қилиняпти ҳамда мавжуд хавф омилларини бартараф қилиш маслаҳатлари бериляпти. Бунда 40 ва ундан катта ёшдаги аҳолига асосий эътиборни қаратиб, айрим юқумли бўлмаган юрак-қон томир, асаб, қандли диабед, ўсма каби касалликлар келиб чиқиши эҳтимоли бўлганлиги сабабли уларни доимий скринингдан ўтказиб боряпмиз.Туманимиздаги бирламчи тиббий муассасаларнинг моддий техник базаси йилдан-йилга яхшиланяпти. Биргина шу йилнинг ўзида Ёйилма, Қайрағоч Оилавий шифокорлик пунктлари биноси янгидан қуриб битказилди. Амиробод оилавий шифокорлик пункти мукаммал таъмирланди. Жалаер қишлоғида 100-сонли Оилавий Поликлиника  янгидан ташкил этилди ва биноси таъмирланди. Чўнғара қишлоғида “Зилол” Оилавий шифокорлик пункти ва Ўйратдаги 44-сонли  оилавий поликлиника биносида янгидан қурилиш ишлари бошланди. Оқтомир ҳамда Сўхобод қишлоқларида тиббий пунктлар ташкил этилди.Бу саъйи ҳаракатлар туфайли айрим касалликларни эрта аниқлаш ва уларни ўз вақтида даволашга эришилмоқда. Юқори хавф гуруҳи бор беморларга хонадонларида даво муолажалари ўтказилиши туфайли улар тиббий хизматлардан миннатдор. Соғлиқни сақлаш йўналишлари  бўйича шикоятлар камайишига эришилмоқда.Фурсатдан фойдаланиб, барча туманимиз аҳолисини мустақиллик байрами билан муборакбод этаман ва уларга соғлик саломатлик тилайман!


Авазбек УСМАНОВ,

Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб