ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН - ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ДАВРИ!

×

 2022-08-13 14:31:31    264

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳамкорлик уфқлари!

Бугун Риштон тумани ва Россиялик тадбиркор Фадус Фахсуддинов бошчилигидаги ишбилармонлар ўртасида кулолчилик ҳамда савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан онлайн учрашув ташкил этилди. 
Тадбирда  Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Абдуқаҳҳор Жўрабоев ва россиялик тадбиркорлар иштирок этдилар. 
Ушбу онлайн учрашув Риштон имиджини илгари суриш ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, иштирокчилар келгусида ҳам фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида бундай учрашувларни тез-тез ўтказилишини белгилаб олдилар.
Учрашув якунида россиялик тадбиркорлар сентябрь ойида Риштон туманига ташриф буюришлари келишиб олинди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб