Мактабгача таълим қамрови даражаси 88,1 фоизга етган Риштон туманида ДМТТларни таъмирлаш ва ўз эгаларига топшириш жараёнлари давом этмоқда

×

 2022-08-10 14:02:25    244

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнгги йилларда мамлакатимизда мактабгача таълим тизимига катта эътибор қаратилмоқда. Негаки, мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи, энг асосий бўғини ҳисобланади. Мутахассис ва педагогларнинг илмий хулосаларига кўра, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олади. Ана шу далилнинг ўзи болаларимизнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси қанчалик катта аҳамиятга эга эканини яққол кўрсатиб турибди.

Бунга қўшимча исбот қидириб узоққа боришнинг ҳожати йўқ. Боғча тарбиясини олган бола билан боғчага бормаган болани солиштирганда, уларнинг фикрлаш даражаси ўртасида ер билан осмонча фарқ борлигини сезиш қийин эмас.

Шунинг учун ҳам биз мактабгача таълим тизимини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги боғчалар қуриш бўйича давлат дастури қабул қилиниб, амалга оширилмоқда. Ривожланган давлатлар тажрибаси ҳисобга олиниб, нодавлат таълим муассасалари, жумладан, нодавлат боғчалар тармоғини кенгайтиришга ҳам катта аҳамият қаратилмоқда. Бу эса тизимда соғлом рақобатни шакллантириш ҳамда таълим хизматлари турини кўпайтиришга хизмат қилади.

Риштон туманида ҳозирги кунда жами 187 та  давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Тарбияланувчиларни қамраб олиш  88,1% га етказилди. Беш йил олдинги давр билан солиштирганда катта тафовутни кўриш мумкин. Бугунги кунга қадар туманимизда кўплаб янги мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди.

Мустақиллик байрами арафасида Аблуллабаён МФЙ ҳудудидаги 39-ДМТТнинг янги биноси фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Умуман олганда, янги ўқув йилига барча мактабгача таълим ташкилотларида таъмирлаш ишлари якунланиб тайёр ҳолга келтирилди.Ташкилотларда "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

 

Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб