Жиноятчиликка қарши курашувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилишида муҳим вазифалар муҳокама қилинди

×

 2022-07-28 09:33:31    257

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани ҳокимлигида жиноятчиликка қарши курашувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарияти, маҳалла раислари, ҳудуд профилактика инспекторлари хамда кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда асосан, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида туманда умумий жиноятчилик ҳолати, динамикаси, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар масалалари муҳокама қилинди. 
Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман прокурори ва мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.  
Ҳисобот даврида туманда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, ушбу хавфли иллатларни келтириб чиқарган сабаблари ҳудудлар ва маҳаллалар кесимида батафсил таҳлил қилинди.
Жиноятчиликни жиловлаш юзасидан белгиланган муҳим вазифаларни тегишли масъул ташкилотларнинг мустаҳкам ҳамкорлигида оғишмай адо этиш юзасидан қўшимча зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб