Оқ йўл сизга, битирувчилар!

×

 2022-07-15 16:55:40    282

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимиздаги профессионал таълим муассасаларини 2021-2022 ўқув йилида жами 18658 нафар ўқувчилар тамомлашмоқда. Шундан касб-ҳунар мактабларини 8707 нафар, коллежларни 7707 нафар, техникумларни 2244 нафар ўқувчи битириб, бошланғич профессионал таълим дипломига эга бўлишмоқда. Айни кунларда профессионал таълим муассасаларида “Оқ йўл, битирувчилар” тадбирлари кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда. Асосий эътибор эса битирувчиларни ўз йўналишлари бўйича муносиб иш ўринлари билан таъминлаш, шунингдек, олий таълим муассасаларида таҳсил олишлари учун етарли шароит яратиб беришга қаратилмоқда.
Риштон туман 1-сон касб-ҳунар мактабида битирувчиларга диплом топшириш маросими тантанали тарзда ташкилланди. Тадбирга мактаб ўқувчилари, уларнинг ота-оналари, нуронийлар, туман ҳокимлиги вакиллари таклиф этилди. Шунингдек, битирувчиларга оқ йўл тилаш учун туман ҳокими ўринбосари З. Умаров, туман ИИБ бошлиғи Х. Ташпўлатовлар ҳам ташриф буюришди. 
Байрамона ўтган тадбирда битирувчиларга турли йўналишлар бўйича дипломлар, шунингдек, юқори кўрсаткичларга эришган ва намунали хулқи билан ўрнак кўрсатган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар ҳам тантанали равишда топширилди.
Касб-ҳунар мактабида ўқувчиларнинг доимий ишга жойлашишларига катта эътибор берилди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб