Aҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини шакллантириш

 2022-07-13 14:49:06    283

PDF юклаш
Чоп этиш


Aҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш ҳудудларда амалга оширилади. Ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида 14 та бирламчи маълумотларни електрон базага киритиш маркази ташкил етилади. Ҳар бир ҳудудий марказда тегишли ҳудуд бўйича аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари електрон базага киритилади ва таҳрир қилинади.Aҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш махсус дастурий таъминот асосида ҳудудий марказ бошлиқлари, операторлар гуруҳи бошлиқлари, ҳужжатларни сақлаш ходимлари (архив ходими), маълумотларни киритиш ва мантиқий назорат қилиш бўйича операторларни вақтинча жалб етиш орқали амалга оширилади. Республика даражасида якуний маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш махсус компъютер дастури асосида амалга оширилади. Рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини електрон базага киритиш ишлари 2024-йил 31-декабргача амалга оширилади.Жаҳон интернет ахборот тармоғи орқали респондентлар рўйхатга олиш варағи шаклларини мустақил равишда тўлдиришлари мумкин.Қўмита жаҳон интернет ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантиради ҳамда ҳудудий статистика органларига юборади.Бирламчи маълумотларни електрон базага киритиш ва уларни қайта ишлаш бўйича назорат ҳудудий статистика бошқармалари томонидан амалга оширилади. Қўмита томонидан мунтазам равишда мониторинг ишлари йўлга қўйилиб, мувофиқлаштирилади.Шахсга доир бирламчи маълумотлар қайта ишлаш жараёнида махфийлаштирилади. Зарур ҳолларда аҳолини рўйхатга олиш натижаларини таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идораларда мавжуд аҳоли билан боғлиқ бўлган маълумотлар базаларидан фойдаланилади.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб