“Прокурор кубоги” мусобақаси ўтказилди

×

 2022-07-01 09:07:37    262

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшларни спортга кенг жалб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда миллий спорт тури бўлган Курашни оммалаштириш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.11.2020 йилдаги “Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4881-сонли Қарори ижроси юзасидан 28-29 июнь кунлари  Кураш миллий спорт тури бўйича “Туман прокурори кубоги” мусобақаси ўтказилди. Ўтказилган ушбу мусобоқа халқаро спорт қоидалари асосида амалга оширилиб, жами 165 нафар ўсмирлар ва уюшмаган ёшларни қамраб олди. Булардан, 68 нафари қизлар ташкил этди. 
Ушбу мусобақаларнинг очилиш маросими ва финал босқичигача бўлган беллашувлар туман БЎСМга тегишли спорт залида ўтказилди. Мусобақанинг финал босқичи “Халқаро кулолчилик маркази”да байрамона руҳда ташкил этилиб, мусобақа меҳмонлари сифатида сектор раҳбарлари ва тумандаги барча ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишлари таъминланди.
“Риштон туман прокурори кубоги” мусобақаси жами бўлиб 12 та вазн тоифасида ўтказилди ва мусобақа ғолиби ва совриндорлари туман прокурори томонидан медаллар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
 Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб