ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ – ДОЛЗАРБ МАСАЛА

×

 2022-02-26 05:59:43    337

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида жиноятчиликни олдини олиш, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга яратиб берилаётган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан, тумандаги махалла фуқаролар йиғинларида жиноят муҳокама йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, кеча Бўжай МФЙ биносида, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Бекмирзаева ва туман ИИБ бошлиғи  ўринбосари  жамоат хафсизлиги хизмати бошлиғи подполковник  Х.Тешабоевалар иштирокида жиноят муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

 Йиғилишда, мутасадди рахбарлар томонидан, 2021 йилда содир этилган жиноятлар юзасидан йиғилганларга тушунтириш берилиб келгусида бундай салбий холатларни олдини олиш борасида тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг, М.Бекмирзаева ва унинг кексалар бўйича ўринбосари Т.Абдурахмоновлар, Пандигон МФЙда истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаатига асосан унинг оиласига бориб,  ёш оиланинг ажрим ёқасига келиб қолиш сабабларини ўрганди. Олиб борилган сухбат ва музокаралардан сўнг, Пандигон МФЙ раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарига кўрсатмалар берган ҳолда оилани сақлаб қолиш юзасидан зарур чоралар кўриш бўйича топшириқ берди.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб