КИТОБ ТАҚДИМОТИ ВА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-02-23 16:45:02    334

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китоби мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида бугун туман фавқулодда вазиятлар бўлими биносида “Ҳаракатлар стратегиясидан- тараққиёт стратегияси сари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Дилоромхон Додобоева, 24-мусиқа ва санъат мактаби директори Маъруф Юнусов, 57-мактаб ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Кимсанбой Додобоев ва маданият бўлими ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Д. Додобоева сўз олиб, мазкур китобда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилганини таъкидлади.  Шундан сўнг меҳнат фахрийси, Турон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ю. Додобоев китоб ҳақида фикр билдирар экан,  у ўқувчида янги Ўзбекистоннинг замонавий, демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввур уйғотади, деди. Шу билан бирга ҳар бир фуқарони янги, илғор ғоялар, эзгу ташаббуслар билан ишлашга ундайди,  деди нотиқ.

Тадбир давомида Маъруф Юнусов ва туман маданият бўлими ҳодимлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчилари кайфиятини кўтариб, эзгу ишлар учун илҳом бахш этди.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб