Ҳоким ёрдамчилари аҳоли муаммолари билан ишламоқда

×

 2022-02-21 16:51:30    338

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабар бериб ўтганимиздек, туман ҳокимининг маҳаллаларидаги ёрдамчилари бугунги кунда аҳолининг чинакам кўмакчисига айланиб бормоқда.

Риштон туманида ҳоким ёрдамчилари аҳолининг яшаш турмуши билан яқиндан танишиб, фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш чораларига катта эътибор қаратишмоқда.

Хусусан, Қуйи Авазбой маҳалласида ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бораётган Мухторжон Собиров томонидан  «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Ҳалимжон Валиевга имтиёзли кредит ҳисобидан иссиқхона йўналишида оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит маблағлари ажратиб берилиб иш билан таъминланди.

Айтиш жоизки, бугунги кунда Қуйи Авазбой маҳалласида ҳоким ёрдамчисининг ташаббускорлиги, ёшларнинг муаммоларига ечим топишдаги устабуронлиги аллақачон маҳаллада дув-дув гап бўлмоқда.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб