Маҳалла ёшлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилмоқда

×

 2022-02-03 15:36:31    361

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани ҳокими ташаббуси ва топшириғи билан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими,  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда агентликнинг маҳаллалардаги вакиллари ҳамкорлигида турли спорт мусобақалари ташкилланмоқда.Педагогика касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган тадбирга маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг волейбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақа аввалида туман ҳокимлиги ўринбосари З. Умаров, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг раҳбари М. Алижоновлар маҳалла ёшларини ўтказилаётган мусобақа ва тадбирларда фаол бўлишга чорладилар. 
Қизғин кечган ўйинлар якунига кўра ғолибликни қўлга киритган жамоалар ва ёшларига туман ҳокимлигининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Спорт мусобақалари ҳар бир маҳаллаларда давом этмоқда.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб