САЙЁР ҚАБУЛ: МУРОЖААТЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА

×

 2021-12-15 14:38:12    414

PDF yuklash
Chop etish


Бугун давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мансабдор борки, ўзи ёки ташкилоти ва аҳоли ўртасида юзага келган бўшлиқни тўлдиришб, халқ билан яқин бўлишга интилиб, мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланмоқда. Асосий вазифаси халққа хизмат қилиш, уларни рози қилиш эканлигини ҳис қилган ҳолда фаолият кўрсатмоқда.

     Шу мақсадда бугун режадаги графикка асосан Хуррамобод ва Жаҳонобод МФЙларда туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди. Қабулда туман ҳокими ўринбосари, туман ташкилот раҳбарлари ҳамда масъул ходимлар иштирок этишди. Сайёр қабулда 25 нафар фуқаролардан уйларни таъмирлаш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, коммунал соҳада юзага келадиган муаммолар, кўп қаватли уй жойлар сотиб олиш, кредит олиш масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди. Қабулда фукароларнинг мурожаатлари тегишли туман ташкилот раҳбарлари иштирокида муҳокама этилиб, аксарият муаммоларга шу жойнинг ўзида ечим топилди. Хусусан, 5 та мурожаат жойида ҳал этилди. 5 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берилди. 15 та мурожаат назоратга олинди.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab