Туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди

 2021-10-14 16:40:40    428

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 14 октябрь куни туман халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда жисмоний ва юридик шахслар ўз масалалари юзасидан бевосита туман ҳокими С. Солиевга мурожаат қилишди.

Бугунги қабул туман ҳокимининг қабулхонасида ўтказилди. Унда тумандаги Риштон туман Халқ қабулхонаси мудири С.Додобоев ва барча мутасадди корхона ва ташкилотлардан масъул вакиллар иштирок этишди.

Қабул давомида фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг аксарият кўпчилигини ўқув кредити тўловлари ер-жой ажратиш, унга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, шунингдек моддий ёрдам билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этмоқда.

Туман ҳокимига билдирилган ҳар битта мурожаатнинг ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича жойига бориб ўрганиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Мурожаатлар ижроси юзасидан шу ҳафта якунига қадар мурожаат эгасига ва туман ҳокими С. Солиевга ёзма маълумот тақдим қилиш лозимлиги белгилаб олинди.

Бугунги қабулда 27 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 4 таси жойида ҳал этилди. 13 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берилди. 10 та мурожаат назоратга олинди.

 

 



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab