Кексалари эъзозланган юрт!

×

 2021-10-09 06:41:45    754

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсон қалбида инсонийлик, меҳр-мурувват, бағрикенглик каби ижобий хислатлар жой олгани ҳеч кимга сир эмас.  Кейинги йилларда юртимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган жуда катта эътибор ва ғамхўрликдан баҳраманд бўлиб келаётган отахон ва онахонлар ўзларини ёшаргандек ҳис қилмоқдалар. Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси юртимизда “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.

Мазкур ҳафталик доирасида мамлакатимиз бўйлаб, турли маънавий – маърифий тадбирлар, кекса авлод вакиллари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

"Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш –халқимизга хос эзгу фазилат" деган бош ғояни ўзига мужассам этган "Кексалар ҳафталиги" доирасида  Риштон туманида ҳам кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Истиқбол” МФЙда истиқомат қилаётган нуронийлар ҳолидан хабар олинди.

***

 “Кексалар ҳафталиги” доирасида ўтказилаётган тадбирлар келажагимиз бунёдкорлари учун катта тажриба мактаб бўлмоқда, десак хато бўлмайди. Зеро, кексаларнинг суҳбатидан баҳраманд бўлиб, уларнинг олтин ўгитларига амал қилиб яшаш комиллик, турмуш фаровонлигимиз ва тинч-осойишта ҳаётимизнинг тамал тошидир.

Кеча Пандигон МФЙ томонидан ташкил этилган тадбирда мактаб ўқувчилари нуронийлар ҳолидан хабар олишиб, уларнинг суҳбатларидан баҳраман бўлишди.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб