ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ДАВРИ!

×

 2021-09-29 16:47:13    427

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Риштон шаҳри ва Италиянинг Дерута шаҳарларининг ҳокимлари ва фаоллари  ўртасида кулолчилик ҳамда савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан онлайн учрашув ташкил этилди.

Тадбирда  Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров ҳамда Италия вакили сифатида Дерута шаҳар мэри Michele Toniaccini, ижтимоий-иқтисодий соҳа вакиллари ва Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Абдуқаҳҳор Жўрабоевлар иштирок этдилар.

Ушбу онлайн учрашув дўстлик жамиятлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда самарали фаолият олиб боришга, шунингдек хорижда Риштон имиджини илгари суриш ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда дўстлик жамиятлари ролини оширишга қаратилган.

Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, иштирокчилар келгусида ҳам дўстлик жамиятлари фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида бундай учрашувларни тез-тез ўтказилишини белгилаб олдилар.

Учрашув якунида Италиянинг Дерута шаҳри билан Риштон тумани биродар шаҳар бўлишга ва барча соҳаларда иқтисодий ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашга розилик билдириб, жорий йилнинг 27 ноябрь куни Риштон шаҳри делегациясини Италиянинг Дерута шаҳрига ташриф буюришлари келишиб олинди.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб