“Ҳунармандлар маркази” фойдаланишга топширилди

 2021-09-12 07:54:33    538

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида янги барпо этилган “Ҳунармандлар маркази” фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкилланган тантанали тадбирда Республика Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов, “Ҳунарманд” уюшмаси раиси У. Абдуллаев,  вилоят ҳокими Х. Бозаров, туман ҳокими С. Солиев, туман ҳокими ўринбосарлари, кекса-нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.Тадбирда сўз олганлар, Юртимизда халқнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш ва кўпайтириш, миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни ҳар томонлама кўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли ва комплекс чора тадбирларни амалга ошириш, шу асосда аҳоли, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини урғулаб, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг ноябрь ойида қабул қилинган “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони  дастуриламал бўлаётганини таъкидладилар.Аҳамиятлиси, ушбу марказда яратилган янги иш ўринлари яратилиб, натижада 300 га яқин  хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.Меҳмонлар “Ҳунармандлар маркази”да яратилган шарт-шароитлар ва бунда иш бошлаган хотин-қизларнинг меҳнат жараёнларини кўздан кечирдилар.Мазкур марказ давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигида риштонликлар учун муносиб туҳфа бўлди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab