Архив ҳужжатлари йўқолса, пенсияга чиқиш мумкинми?

 2021-07-15 11:10:37    560

PDF yuklash
Chop etish


Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти бўйича пенсия ва нафақалар тайинлашни сифатли амалга ошириш мақсадида Давлатимиз Ҳукумати томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддасига асосан давлат пенсияларининг 3 тури, яъни ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари тайинланиши кўзда тутилган бўлиб, Қонуннинг 3-моддасига асосан фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганда исталган пайтда доимий ёки вақтинча яшаш манзили бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкинлиги белгиланган.

Мазкур Қонуннинг 42-моддасида (Иш стажини тасдиқлаш тартиби) меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2011 йилдаги 252-сонли қарори Низомининг 56-бандига асосан иш стажи тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат фаолияти даврлари суднинг қарори билан белгиланиши, ушбу Низомнинг 74-бандида авариялар ва маҳаллий кўламдаги бошқа фавқулодда вазиятлар (ёнғин, сув босиши), ташкилотнинг тўлиқ тугатилиши ёхуд ушбу Низомнинг 58-бандида назарда тутилгандан бошқа сабаблар бўйича архив маълумотларининг мавжуд эмаслиги муносабати билан мавжуд иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ва уларни олиш имкони бўлмаганда, иш стажи суд тартибида белгиланиши кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.02.2021 йилдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-6155-сонли Фармонининг 10-бандида пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр — 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланиши кўрсатиб ўтилди. Яъни, 2005 йилга қадар бўлган иш стажи даври учун меҳнат стажини ҳисобга олишда меҳнат дафтарчанинг ўзи етарлидир.

Бундан ташқари, 2005 йилдан кейин ишланган даврлар 2015 йилга қадар жамғариб бориладиган пенсия таъминоти учун ўтказилган маблағлар ҳисобидан, 2015 йилдан кейинги давр учун меҳнат фаолияти солиқ органлари томонидан ҳисобга олинган Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестрини юритиш бўйича дастурий таъминотдан, шунингдек, 2019 йилдан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан олинган маълумотлар бўйича ҳисобланиши мумкин.

Юқорида қайд этилган маълумотлардан келиб чиқиб, хулоса тариқасида айтиш жоизки, иш стажини тасдиқлайдиган архив ҳужжатлари йўқолган тақдирда пенсия ёшига етган фуқароларга давлат пенсияси тайинланиши имкони мавжуд.

Мамлакатимизнинг меҳнатга лаёқатсиз қатламини ижтимоий ҳимояга олиш – ечимни талаб этадиган долзарб масалалардан бири ҳисобланади.


М. Қодиров,

туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab