МАДАНИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-05-18 18:35:33    554

PDF yuklash
Chop etish



Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси, ХТБ ҳамкорлигида 2021 йил 18 май куни тумандаги Халқ таълими бўлимига қарашли 1-ИДУМ ва 3- умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Чоршамъ Рузиев, Халқаро журналист Ҳакимжон Уроқов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, 1-ИДУМ ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Ғулом  Фатхиддин, Республика ҳунармандлар уюшмаси аъзоси, рассом, шоир, ҳофиз - Усмон Тошпўлатов, Республика Бастакорлар уюшмаси аъзоси, 24-мусиқа ва санъат мактаби директори, шоир, бастакор - Маъруф Юнус,  шоир, 36- умумий ўрта таълим мактаб ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Асадулло Солиҳ, Риштон туман фахрий нуронийси, бедилшунос олим, 57- умумий ўрта таълим мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Юлдошали Додобоев,  Республика ҳунармандлар уюшмаси аъзоси, шифокор  63- умумий ўрта таълим мактаб ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Усмон Тошпўлатовлар иштирокида маънавий-маърифий бадиий-ижодий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирларда  200 дан зиёд  ўқувчилар ва 25 нафар ўқитувчилар ҳамда тарғиботчилар жамоаси  иштирок этдилар. Ўтказилган тадбирларда тарғиботчилар ўзларининг шеърларини айтиб, Усмон Тошпўлатов ва Маъруф Юнус томонидан  жонли ижрода Чоршамъ Рузиевни шеърларига куй басталаб ижро этиб беришди. Давра жуда қизғин тарзда ўтди, ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига  жавоблар олишди ва  барча ўқувчиларда унутилмас хотира сифатида муҳрланиб қолди, деб эътироф этиш мумкин.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab