СЕССИЯДА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

×

 2021-04-17 10:53:34    563

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг  навбатдаги   24-сессияси ўтказилди.

Бугунги сессияга халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туманимиздан вилоят Кенгашига сайланган депутатлар,  сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг тегишли ўринбосарлари, масалага дахлдор бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари,   ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилган.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси талабига асосан 4- “Нефтчи” сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Дилшод  Турдиев сессия котиби этиб сайланди.

 

 Бугунги сессия муҳокамасига 1 та масала киритилган  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан ҳокимларнинг ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича маҳаллий халқ депутатлари Кенгашларига Мурожаати

  

Кун тартибидаги    масала бўйича  сўз туман ҳокими– Суфҳонжон Солиевнинг мурожаати тингланди.

Жумладан туман ҳокими ўз мурожаати қуйидаги масалалар хусусида алҳида тўхталиб ўтди.

Жорий йилнинг ўтган 1-чораги давомида тумандаги тижорат банклари томонидан тадбиркорлик йўналишида жами 37,3 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди. Жумладан, давлат дастурларига асосан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилган имтиёзли кредит маблағлари 8,5 млрд.сўмни ташкил этмоқда. Хусусан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури бўйича 317 та аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 6,4 млрд.сўм ва “Ҳунармандчиликни ривожлантириш” давлат дастури бўйича 66 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 2,034 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

туманда  ўз бизнесни бошламоқчи бўлган тадбиркорларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида “Навбаҳор” МФЙ худудида жами 14,0 га (шундан 6,0 га ёшлар учун) ҳамда Меҳнатобод МФЙ худудида 4,6 га кичик саноат зонасини ташкил этиш ишлари олиб борилиб хозирда ушбу саноат зоналарига ташабускор тадбиркорларни жойлаштириш ишлари бошланган.

Кичик саноат зоналари фаолиятини йўлга қўйиш орқали умумий қиймати 99,8 млрд сўмлик 34 та лойихалар ишга туширилиб 568 та янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек Ёшлар кичик саноат зонасида умумий қиймати 16,5 млрд сўмлик 4 та лойихалар ишга туширилиб 95 та янги иш ўринлари яратишга эришилади.

Режалаштирилган лойиҳаларни ишга тушириш, тадбиркорларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида саноат зоналарида инфратузилма объектларини қуриш чоралари кўрилмоқда.

Сессияда туман ҳокими, Кенгаш раиси – Суфҳонжон Солиевнинг мурожаати депутатлар томонидан тасдиқланди.

Шу билан туман кенгашининг 24-сессияси ўз ишини якунлади.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб