МЕҲНАТГА РАҒБАТ АЛБАТТА БЎЛАДИ

×

 2020-12-25 06:27:47    733

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров белгиланган режа асосида вилоятимизнинг барча туманларида бўлиб, келгуси йилда қишлоқ хўжалиги экин-текин мавсумида иштирок этадиган техникалар созлиги ва ҳолатини кўрикдан ўтказмоқда. Вилоят раҳбари ҳудудлардаги марказий машина трактор паркларида механизатор ва фермер хўжалиги аъзолари билан учрашиб, мавсум олдида турган долзарб вазифалар ҳақида фикр ва мулоҳазаларини билдирмоқда.
- Қишлоқ хўжалигида, хусусан пахтачиликда механизация ишларининг аҳамияти жуда катта, пахтани техника пиширади, дейди миришкор деҳқонларимиз. Техниканинг барча турларини таъмирлашда энг аввало сифатга эътибор бериш керак, бежиз халқимиз иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур деб айтмаган. Келгуси мавсум давомида агротехник тадбирларни ўз муддатида ва сифатли бажариш билан бирга, механизаторлар меҳнати муносиб рағбатлантирилиб борилади, деди вилоят раҳбари.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ана шундай учрашувларда мавсум давомида самарали меҳнат қилган юзлаб механизаторларга янги йил байрами олдидан қимматбахо совғалар ҳамда пул мукофотларини топширмоқда.
Фарғона вилояти ҳокимлиги


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб