ҒАЛЛАКОРЛАР ЗАФАРИ Фермерларимиз муҳим тармоқ – ғаллачиликда зафар маррасига етиб келдилар.

×

 2020-07-07 16:16:44    952

PDF юклаш
Чоп этиш


ҒАЛЛАКОРЛАР ЗАФАРИ
Фермерларимиз муҳим тармоқ – ғаллачиликда зафар маррасига етиб келдилар.

Риштонлик ғаллакорлар давлатга дон топшириш йиллик режасини бажаришди. Жорий йилда об - ҳавонинг ноқулай келганлиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо шундай бўлишига қарамай риштонлик ғаллакорларнинг тинимсиз меҳнати, агротехника ишларини ўз вақтида амалга оширилиши, мавжуд имкониятлардан унумли фойдалана олишлари натижасида режада белгиланган ҳосил йиғиб олинди. Бутун дунёда коронавирус пандемияси туфайли иқтисодий ривожланишда хавотирлар юзага келган бир пайтда, юртимизда тизимли иш ташкил этилаётгани фуқароларимизда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтирмоқда.     Ўз вақтида экилган уруғ, олиб борилган муҳим агротехник тадбирлар, ўрим-йиғимнинг пухта ташкилланиши туфайли шартномадаги 24 минг 991 тонна бошоқли дон ўрнига 25 минг 166  тонна бошоқли дон топширилиб, режа ортиғи билан бажарилди. Ҳосилнинг 1945 тоннаси уруғлик дон ҳисобланади. Фермер хўжаликларидан «Рошидон даврони», «Моҳинур Файзли гавҳари», «Мадамин Махсим», «Қаҳрамон», «Зафарли юксалиш», кабилар ушбу улкан хирмонни яратилишида ўзларининг жуда катта ҳиссаларини қўшишди.Туманимизда пахтачиликда ҳам шартномага яраша ҳосил етиштириб, режани муддатидан аввал бажариш ҳаракати бошланган. Бунинг учун деҳқонларнинг тажрибаси ҳам, имконияти ҳам етарли. Шу билан биргаликда туманда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш бўйича янги лойиҳалар тузиш ва амалга ошириш давом этмоқда.


Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб