ТУМАН ШТАБИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 2020-07-04 17:15:07    680

PDF yuklash
Chop etish


ТУМАН ШТАБИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Фарғона вилояти ҳудудига “СОVID-19” – коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Риштон туманида Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вилоят бошқармаси ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан тегишли муассасалар мутахассисларидан иборат коронавирус штаби ташкил этилди.

Мазкур штаб вакиллари аҳолиси орасида даволаш профилактика ва таълим муассасаларида ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарида, коронавирус инфекциясини олдини олиш юзасидан кенг кўламда санитария-тарғибот ишларини ҳам амалга оширади.

Шунингдек, ҳудудидаги аҳолини коронавирус инфекцияси билан боғлиқ мурожаатларини қабул қилиш ва белгиланган тартибда телефон орқали маълумот бериш мақсадида ишонч телефони пости ташкил этилди.

Умуман олганда, Риштон туманида коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқаб кетишини олдини олиш учун барча зарур амалий чора-тадбирлар кўрилаётир.

 



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab